Поиск
RUUZ

Политика

Мағлубиятни тан оламан. Ҳокимиятни Трампга беришни тинч йўл билан ўтказиш керак — Камала Харрис

АҚШ президентлиги сайловида мағлуб бўлган Камала Харрис ва амалдаги президент Жо Байден Трампга қўнғироқ қилиб, уни ғалаба билан табриклади.

84views0replies
0

Alex Brandon/AP

Камала Харрис Доналд Трампга қўнғироқ қилиб, уни 2024 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда. 
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис АҚШдаги сайловда мағлуб бўлганидан кейин нутқ сўзлади
Вице-президент ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш ва барча америкаликлар учун президент бўлиш муҳимлиги ҳақида гапирди, деди ёрдамчи.
"Биз бу сайлов натижаларини қабул қилишимиз керак. Бугун эрталаб мен Трамп билан гаплашдим ва уни ғалабаси билан табрикладим. Трамп ва унинг жамоасига ҳокимиятни ўтказишда ёрдам беришимизни ва бу ўтишни тинч йўл билан амалга оширишимизни айтдим", — дея таъкидлади Ҳаррис.
Трампнинг матбуот котиби Стивен Чеунг баёнотида, Трамп Харриснинг "кампания давомида кучлилиги, профессионаллиги ва қатъиятини тан олганини ва иккала раҳбар ҳам мамлакатни бирлаштириш муҳимлиги ҳақида келишиб олганини" айтган.
Шунингдек, амалдаги президент Жо Байден ҳам Доналд Трампга қўнғироқ қилиб, уни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган.
Президент Байден муаммосиз ўтишни таъминлашга содиқлигини билдирган ва мамлакатни бирлаштириш учун ҳаракат қилиш муҳимлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, янги сайланган президент Доналд Трамп 2025 йил январь ойидан бошлаб президентлик ишини бошлайди.
84views0replies
0

Комментарии