Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада ғалаба қозонди. Ҳусанов Франция чемпионатида октябрь ойининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Мухлислар орасида ўтказилган сўровномада Абдуқодир Ҳусанов 47 фоиз овоз тўплаган ҳолда "Марсель" клуби футболчиси Жонатан Роу ва "Лион" футболчиси Малик Фофанани ортда қолдирди ҳамда октябрь ойиниг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.