Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар бўлими бошлиғи оилавий корхонанинг мавжуд кредит қарздорлигини тижорат банкнинг "Марказлаштирилган кредит тарихи" ахборот маркази базасидан ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.
У олдиндан келишилган пулдан 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.