Поиск
RUUZ

Общество

Остона ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини оширилмоқда

Жорий йил 21 ноябрь кунидан бошлаб сешанба ва шанба кунлари амалга ошириладиган мавжуд рейсларга пайшанба ва жума кунлари қатновлари қўшилади.

38views0replies
0

mintrans.uz

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновларга талаб ортиб бораётганлиги сабабли, FlyArystan лоукостер 2024 йил охиригача икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги парвозлар сонини оширади. Бу ҳақда FlyArystan авиакомпанияси Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, сешанба ва шанба кунлари амалга ошириладиган Остона - Тошкент ва Тошкент - Остона йўналишлари бўйича мавжуд рейсларга 2024 йил 21 ноябрдан пайшанба (Остона - Тошкент) ва жума кунлари (Тошкент - Остона) қатновлари қўшилади.
Йўловчилар 2024 йил 21 ноябрдан 26 декабргача бўлган муддатга авиачипталарни FlyArystan авиакомпанияси мобил иловасида ёки авиакомпаниянинг www.flyarystan.com сайтида харид қилишлари мумкин.
38views0replies
0

Комментарии