• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 5 ноября 2024

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Эшонов Индонезия президенти Субианто Пробово билан учрашди.

218
0
dunyo.info/uz

Кеча, 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасига Ойбек Эшонов янги элчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, Ойбек Эшонов Индонезия президенти Субианто Пробовога ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Унга кўра, маросимнинг расмий қисми якунлангач, қисқа суҳбат чоғида давлатимиз раҳбари Индонезия Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларини қадрлашини таъкидлади.

Индонезия президенти савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, туризм соҳасида икки томонлама шерикликни чуқурлаштириш учун улкан захиралар ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Субянто Пробово Ўзбекистон президентига ўз эҳтироми ва энг эзгу тилакларини етказишни сўради.

218
0