Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди. Бу ҳақда Kaktus.media хабар бермоқда.
Ташиевнинг сўзларига кўра, йирик оилалар мамлакатнинг келажаги учун асосдир. У қирғизистонлик аёллар беш-ўн нафар болани дунёга келтириши кераклигини таъкидлади.
"Биз кўп фарзандли бўлишимиз лозим. Аёллар, ёш келинлар бунга алоҳида эътибор қаратиши керак. Фақат шундагина Қирғизистон тараққий этиши мумкин. Давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бевосита аҳоли сони билан боғлиқ. Агар аҳоли кўпаймаса, хавфсизликни таъминлаш мураккаб вазифага айланади. Ҳозирги кунда дунёда улкан ўзгаришлар содир бўлмоқда ва қўшни давлатлар аҳоли сони жиҳатидан биздан ўзиб кетмоқда", - деди Ташиев.
Ташиевга кўра, президент билан келишувда болалар туғилиши учун тўловларни ошириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилмоқда.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида:
• тўртинчи бола учун – 100 минг сом ( $1 160);
• бешинчиси учун – 600 минг сом (қарийб $7 000) ;
• еттинчиси учун – 1 млн сом ($1 1604 ) бериш режалаштириляпти.
Оила саккизинчи ва тўққизинчи боласи учун 1,5 млн ($17 482 ), ўнинчиси учун эса 2 млн сом ($23 310) олиши мумкин бўлади