Маълум қилинишича, "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомобилининг носоз олд ғилдираги чиқиб кетиши натижасида ёнғин чиққан. Мазкур ҳолат жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 13:30 атрофида содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.
"Ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач, ҳаракат зудлик билан очилади",- дейилади хабарда.