Поиск
RUUZ

Общество

Спорт соҳасидаги коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонун қабул қилинди

Келишилган ўйинларни ташкил этиш, моддий қимматликлар олиш ва ташкилотчиларни пора эвазига оғдириб олишга жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

40views0replies
0

UzNews.uz

“Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида ЖКга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Қонун билан ЖКнинг айрим нормаларига спорт соҳасидаги коррупция учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, хусусан, келишилган ўйинларни ташкил этиш, уларда иштирок этиш учун жиноий жавобгарликни белгилашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда.
Яъни, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиши учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
"Қонун коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга, спорт соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек республикамизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади",- дейилади хабарда.

40views0replies
0

Комментарии