Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда бриллиант тошлар ўрнатилган 6 кг.дан ортиқ тақинчоқларни олиб кирмоқчи бўлган аёл ушланди

У қимматбаҳо тошлар ўрнатилган тақинчоқларни ўзининг ва вояга етмаган 14 ёшли набирасининг ички кийимларига яшириб чегара пунктидан олиб кирмоқчи бўлган.

100views0replies
0

Божхона қўмитаси

Сирдарё вилояти "Малик" чегара ўтказиш пунктида йирик миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди, дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати.
Унга кўра, божхона пункти орқали ҳаракатланаётган фуқаролардан бири холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ички кийимлари орасидан оёқларининг юқори қисмига 19 дона ўрам яширганлиги аниқланди.
Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида уларнинг ичида 9 турдаги 468 дона қимматбаҳо металлдан ясалган ва бриллиант тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ушбу шахс заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишда ёнидаги 14 ёшли неварасидан ҳам фойдаланишга уринган. Вояга етмаган ушбу шахс ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ҳам ички кийимлари орасига 12 дона ўрам беркитилган бўлиб, ушбу ўрамларда 8 турдаги 454 дона тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.
Божхона назоратидан яширилган жами 922 дона тилладан ясалган бриллиант тошлар ўрнатилган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 6,7 кг.дан ошиқроқ бўлиб, умумий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил қилди.
100views0replies
0

Комментарии