• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 4 ноября 2024

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

АҚШ Ўзбекистон билан икки томонлама музокараларни якунлаган 21 мамлакат бўлди.

214
0

Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.

"14 ойлик қизғин музокаралардан сўнг ЖСТга аъзо бўлиш йўлимизда 21 давлатга айланган Қўшма Штатлар билан икки томонлама музокаралар якунланганини мамнуният билан эълон қиламан," - деб ёзди Азизбек Ўрунов.

Шунингдек, у конструктив ҳамкорлик учун АҚШ савдо вакили офиси, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Фурқат Сидиқов ва дипломатик ваколатхона ҳузуридаги савдо маслаҳатчиси Оқил Убайдуллаевга миннатдорлик билдирди.

"Президентимиз, Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари, Президент Администрацияси ва Идоралараро комиссиянинг сиёсий иродаси, қўллаб-қувватлаши ва раҳбарлигисиз бу амалга ошиши даргумон эди," - дея қўшимча қилди Азизбек Ўрунов.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ўзбекистон 18 та давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади ва Бразилия ҳамда Шри-Ланка билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни имзолади.

214
0