• 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 4 ноября 2024

Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲда йўловчи автобуси Cobalt ёниб кетди — фото

Йўловчи автобуси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан қайрилиб олаётган вақтда Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси автобусга келиб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

734
0
Тошкент вилояти ИИББ

Бугун, 4 ноябрь куни соат тахминан 07:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги автомобиль йўлида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ҳайдовчи Д.Б. бошқарувидаги Cobalt автомобили ҳаракатланаётган вақтда йўлнинг мумкин бўлган қисмидан қайрилиб олаётган ҳайдовчи О.Д. бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида автоуловларда қисқа туташув содир бўлиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида атрофдаги бошқа фуқароларга зарар етмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

734
0