Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда ўқувчи қиз ва ўқитувчи дарс вақтида муштлашиб кетишди — видео

Муштлашув вақтида иккиси ҳам полга йилиб тушди. Болалар омбудсмани ҳолатга изоҳ берди.

600views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. 
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли ўрта таълим мактабининг алгебра фани ўқитувчиси М.М. (аёл) ва 10 “Б” синф ўқувчиси Э.Ў. (2008 йилда туғилган қиз) ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолишган. 
Шундан сўнг, ўқитувчи М.М. ўқувчи Э.Ў.ни юз соҳасига урган, ўқувчи қиз ҳам қўл кўтармоқчи бўлганида биргаликда йиқилиб тушишган.
Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, М.М. ва Э.Ў. ларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари МЖтКнинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан судга юборилган.
600views0replies
0

Комментарии