• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 4 ноября 2024

Беш нафар ўзбекистонлик бокчси ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди

Черногория давлатида бўлган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритишди.

264
0
Бокс федерацияси

21 октябрдан 4 ноябргача Черногория давлати Будва шаҳри, Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу жаҳон биричлигида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар. 

Ушбу натижа билан жамоа умумий медаль жамғаришда иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, эркаклар терма жамоаси 5 та олтин билан энг яхшиси бўлдилар. 

Ғолиб ва совриндорлар қуйидагилар:

Олтин медаль:

-48 кг: Сайфиддин Собиров

-57 кг: Самандар Олимов

-63,5 кг: Абдулазиз Жўрақулов

-86 кг: Акмалжон Исроилов

-92 кг: Ҳалимжон Маъмасолиев

Кумуш медаль:

-75 кг: Жафарбек Шахбозов

+92 кг: Шаҳзод Полвонов

-48 кг: Жасмин Тоҳирова

-81 кг: Рухшона Парпиева

+81 кг: Собирахон Шахобиддинова

Бронза медаль:

-54 кг: Собиржон Тастанов

-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов

-70 кг: Ойша Тоирова

264
0