Поиск
RUUZ

Общество

"Omad Sug'urta" суғурта компанияси лицензиядан маҳрум бўлди

Аввалроқ компания жаримага тортилган, лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганди.

73views0replies
0

Яндекс

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) нинг 2024 йил 1 ноябрдаги қарорига асосан "Omad Sug'urta" АЖ томонидан 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17-синфлар бўйича ихтиёрий умумий суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган 033072-сонли лицензия 2024 йил 2 ноябрдан бекор қилинди.
Бунда суғурта компанияси аввал тузилган суғурта ва қайта суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шартлиги маълум қилинади.
Аввалроқ, 2024 йил сентябрь ойида ИЛМА "Omad Sug'urta" лицензиясининг амал қилишини 10 кунга тўхтатиб турган ва қонунчиликда белгиланган меъёрларга риоя қилмаганлик учун 76,5 млн сўм миқдорида жарима солган эди.
73views0replies
0

Комментарии