Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда мактаб директори болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактабида юз берган. Унда 8-синф ўқувчиси Қ.М. (ўғил бола) синф хонада пиротехника воситаларидан фойдаланган. Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Қ.М. ни ва синфдаги бошқа бир неча болаларни калтаклаган.
Ҳозирда Андижон вилояти ММТБ томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилмоқда.
"Шунингдек, Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.