Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 23 ёшли эркак ўзини ёқиб юборди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNewz.uz' га маълумот берди.

444views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 1 ноябрь куни интернет қимор ўйинида пул ютқазиб қўйган шахс ўзини ёқиб юборганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNewz.uz'га маълумот берди.
Унга кўра, Андижон шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган Р.Ф.(эркак) 2024 йил 31 октябрь куни соат тахминан 22:40 атрофида ўзига бензин сепиб, Андижон шаҳар, Илғор МФЙ, Жанубий Пахтакор-1 кўчасида жойлашган “Ватан” тўйхонасида жойлашган paynet шохобчасига кириб ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган ва куйган жароҳатлари билан РШТЁИАМ вилоят филиалига келтириб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Р.Ф.ни ўзига бензин сепиб, paynet шохобчасига кириб, ўзини ёқиб, қайтиб чиқиб кетганлиги жараёнлари шохобчадаги ва уни ташқарисига қўйилган видеокамераларда қайд қилинган.
Ҳозирда фуқаро Р.Ф.га РШТЁИАМ вилоят филиалида зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Терговга қадар текширув давомида Р.Ф.ни олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда фуқаро Р.Ф.га РШТЁИАМ вилоят филиалида зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Терговга қадар текширув давомида Р.Ф.ни олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
444views0replies
0

Комментарии