Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда икки ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида бир-бирини дўппослашди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

443views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Жорий йилнинг 25 октябрь куни тахминан соат 18:20 ларда Matiz вa Spark русумли автомашина ҳайдовчилари — 1998 йилда туғилган М.Ж. ва 1997 йилда туғилган У.С.лар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида ҳаракатланган вақтида йўл талашган. Сўнг, ҳайдовчилар автомашинасидан тушиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришишган.
Ҳайдовчилар бу ҳолат юзасидан муқаддам ИИОга мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
443views0replies
0

Комментарии