Поиск
RUUZ

Общество

АОКА вазир Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова вазирликдан кетгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Аввалроқ, тармоқларда вазирлар депутат бўлиш учун ўз лавозимларидан воз кечгани ҳақида хабар тарқалган эди.

122views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Давлат рўйхатидан ўтган ОАВда Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутатликка ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбековларнинг лавозимларидан кетганликлари ва депутатликни танлаганлари ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилиб, хабарлар асоссиз эканлиги маълум қилинди.
"Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини ҳамда мутасадди лавозимда бўлган депутатликка номзодлар ҳақида тегишли маълумотлар Марказий сайлов комиссияси ёки партияларнинг расмий саҳифаларида хабар берилишини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.

122views0replies
0

Комментарии