Аввалроқ, МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, хусусан, 47-8 (икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш) ҳамда 189-2 (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш) моддалари билан тўлдирилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Ўтган бир йил мобайнида 47-8-модда билан бугунга қадар, 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов хабар қилди.
Аниқланишича, уларнинг 13 нафарига маъмурий жарима, 1 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Бундан ташқари, 189-2-модда (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш) билан 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига маъмурий жарима жазоси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш:
— БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.