• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 31 октября 2024

Сурхондарёда 11-синф қиз 6-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди

Ўқувчи қиз мактабда ва маҳаллада яхши хулққа эга ва намунали қиз бўлган.

171
0
Видеодан кадр

Ҳодиса Сурхондарё вилоятининг Денов туманида "Буюк келажак" маҳалласида жорий йилнинг 29 октябрь куни тунги соат 21:00 ларда содир бўлган. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида маълум қилинди. 

Мактабнинг 11 синф ўқувчиси бўлган қиз оиласи билан кўп қаватли уйнинг 6-қаватида яшаб келган. Шу куни қиз 6-қаватдан тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.

"Кечки пайт маҳалла биносида ўтирганимизда бирдан овоз келди. Профилактика инспектори билан борсак, манашу мудҳиш ҳодиса содир бўлган экан. Марҳума бош фарзанд эди. Ундан кейин уч нафар укаси бор. Мактабда ҳам маҳаллада ҳам ўз ўрнига эга қиз эди. Оиласи ҳақида ҳам салбий ҳолат мавжуд эмас, намунали оила", - марҳума яшаган маҳалла раиси.

Маълум бўлишича, марҳума ўз оиласи билан бу ерда 2023 йилнинг бошларида кўчиб келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

171
0