• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 декабря 2020

Фуқаролар қачондан “яшил” паспортни ID-картага алмаштиришлари мумкинлиги маълум қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга ID-карта бериш муддатини ошкор қилди.

1406
0
ИИВ

Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини амалга оширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йил 4 январдан бошлаб фуқароларга ID-карта бериш бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрида президент 2011 йилги биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-картани жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.  

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

Биринчи босқич – 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

Иккинчи босқич – 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

•  янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;

•  бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;

•  16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм миқдорида тўлов ундирилади.

1406
0