• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 октября 2024

Сўнгги 9 ойда 620 млрд сўмлик 152 мингдан ортиқ авторақамлар сотилган

Аниқланишича, энг қиммат авторақамнинг қиймати 517,1 млн сўмни ташкил қилган.

178
0

Жорий йилнинг 29 октябр куни "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг "Товар-хом ашё биржаси фаолиятининг 9 ой якунлари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 620,0 млрд сўмлик 152,0 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган.

Авторақамларнинг сотуви сони ва ҳажми бўйича 2,6 баробарга ўсган.

Сотилган авторақамларнинг 97% жисмоний шахсларга ва қолган 3% юридик шахсларга тўғри келган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 517,1 млн сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг январь - сентябрь ойлари давомида биржанинг mobilraqam.uzex.uz савдо тизими орқали жами 14,6 млрд сўмли 3 577 та мобил рақамлар сотилган.

"Сотилган мобил рақамларнинг умумий қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бир ярим маротабага ўсди",- дейилади хабарда.

178
0