31 октябрдан бошлаб Tashkent Invest компанияси Тошкентга тўртта кириш дарвозасининг эскиз концепциясини ишлаб чиқиш бўйича очиқ халқаро танловни бошлайди.
Танловда ўзбекистонликлар ҳам, бошқа давлатлар фуқаролари ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, ижодий жамоаларга қўшилиш ва ўзбекистонлик профессионаллар иштирок этадиган жамоаларни яратиш мумкин.
Қайд этилишича, қурилиш ишларини жорий йилда бошлаш режалаштирилган. Танлов қуйидаги саналарда ўтказилади:
- 31 октябрь - ариза топшириш бошланиши;
- 7 ноябрь - аризаларни қабул қилиш тугалланади;
- 11 ноябрь - финалчилар эълон қилинади;
- 30 ноябрь - танлов ғолиби эълон қилинади.
- 7 ноябрь - аризаларни қабул қилиш тугалланади;
- 11 ноябрь - финалчилар эълон қилинади;
- 30 ноябрь - танлов ғолиби эълон қилинади.
Иштирокчи бўлиш учун 7 ноябрдан кечиктирмасдан танловнинг [email protected] электрон манзилига ариза юбориш лозим.
Танлов ЮНЕСКО тавсияларига мувофиқ ўтказилади ва ғолиблар қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
биринчи ўрин - 100 млн сўм;
иккинчи ўрин - 50 млн сўм;
учинчи ўрин - 30 млн сўм.
иккинчи ўрин - 50 млн сўм;
учинчи ўрин - 30 млн сўм.