• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 30 октября 2024

Тунги совуқ -10 даражагача: синоптиклар ноябрь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келади ва бу ҳодиса республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади.

306
0
UzNews.uz

Гидрометеорология хизмати агентлигининг маълум қилишича, яқин кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун, 30 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати 3 ноябрь кунига келиб, кечаси +10...+12 даражагача, кундузи +23...+25 даражагача кўтарилади.

4 ноябрь кунидан шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бу ҳодиса кейинги кунларда республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади.

4 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 5-7 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади.

7 ноябрь кунига келиб, ҳарорат кечалари +6...+9 даража илиққача, кундузги ҳарорат +12...+17 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Кейинчалик ой давомида шимолий ҳудудлар бўйича ҳарорат кечалари 0...+5 даража илиқдан -5...-10 даража совуққача, кундуз кунлари +12...+17 даража илиқдан 0...-5 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Жанубий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +18...+23 даража илиқдан +7...+12 даража илиққача ўзгариб туради.

Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича ҳарорат кечалари +2...+7 даража илиқдан -3...-8 даража совуққача, кундуз кунлари +15...+20 даража илиқдан +3...+8 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 30 октябрь куни кундузги ҳарорат +13...+15 даражани ташкил этади.

31 октябрдан 3 ноябргача ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 3 ноябрга келиб, ҳарорат кечаси +9...+11 даражани, кундузи +23...+25 даражани ташкил этади.


306
0