• 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 30 октября 2024

Испанияда кучли сел келиши ва сув тошқинлари оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Сел сув тошқини натижасида Валенсияда кўприк қулаб тушди, Малагада поезд рельсдан чиқиб кетди ва бунинг оқибатида бир неча киши бедарак йўқолди.

559
0
Видеодан кадр

Испаниянинг Валенсия шаҳрида кучли сел келиши ва сув тошқинлари оқибатида 50 кишидан ортиқ одам ҳалок бўлди, дея хабар берди минтақавий ҳокимият.

"Айни пайтда, дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 51 нафарни ташкил этмоқда. Жабрланганларни аниқлашни ишларини олиб боряпмиз," - дейилади Ягона тезкор-мувофиқлаштириш маркази (Cecopi) расмий баёнотида.

Маълумот ўрнида, сел сув тошқини натижасида Валенсияда кўприк қулаб тушди, Малагада поезд рельсдан чиқиб кетди. Кучли жала, дўл ва кучли шамол сабаб сув тошқинлари келиб чиқди ва бунинг оқибатида бир неча киши бедарак йўқолган.

559
0