• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 октября 2024

Истанбулдан Тошкентга келаётган самолёт фавқулодда Анқара аэропортига қўнди

Самолёт бортида бўлган йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани учун самолёт Анқара халқаро аэропортига қўндирилди.

309
0
Транспорт вазирлиги / Иллюстрация

Uzbekistan Airways Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 30 октябрь куни HY282 рейси бўйича Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида бўлган йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани учун самолёт командири Анқара халқаро аэропортига қўнишни сўраган.

Тошкент вақти билан 10:12 да самолёт муваффақиятли равишда Анқара шаҳридаги аэропортга қўнди. Тиббий хизматлар йўловчини рейсдан тушириб, тиббиёт муассасасига етказишди.

Тошкент вақти билан 13:20 да самолёт Анқарадан Тошкентга учиб кетди. Самолёт Тошкент халқаро аэропортига 16:10 да етиб келиши кутилмоқда.

309
0