Поиск
RUUZ

Наука

Ўзбекистонда Япония билан ҳамкорликда халқаро университет очилади

ОТМ вазири Япония давлат университетлари ассоциацияси президенти Нагата Кёсуке бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

72views0replies
0

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Япония давлат университетлари ассоциацияси президенти, Сукуба университети раҳбари Нагата Кёсуке бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасида таълим ҳамда илм-фан соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари юқори баҳоланган. Бундан ташқари, ушбу соҳалардаги ишларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Қўнғиротбой Шарипов ва Нагата Кёсуке томонидан Ўзбекистон таълим тизимининг ривожига ҳисса қўшадиган янги халқаро университетни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
"Томонлар, шунингдек, университетни ташкил этиш учун зарур техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳни тузишга келишиб олдилар",- дейилади вазирлик хабарида.

72views0replies
0

Комментарии