Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 3 ёшли болани ўлдирган эркак умрбодга қамалгани айтилган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

71views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 11 июль куни Тошкентда 3 ёшли бола 1993 йилда туғилган эркак томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га дастлабки тергов ҳаракатлари якунлангани ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2021 йил 21 январда туғилган вояга етмаган С.С.нинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в,ж" бандлари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди.
Тергов натижасига кўра, С.М.га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми
"в,ж" бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми "б,в,г,ж,р" бандлари, 219-моддаси 2-қисми, 251-1-моддаси 2-қисми ҳамда 251-1-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилиниб, 2024 йил 23 октябрь куни жиноят иши ЖПКнинг 388-модддаси тартибида судга юборилди.
71views0replies
0

Комментарии