Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда боғчада ўғил бола юз ва лаблари бўялган ҳолда аёллар рақсини ижро этишга мажбурланди

Болалар омбудсмани бу воқеага изоҳ бериб, ўқитувчи ишдан бўшатилганини маълум қилди.

275views0replies
0

Иллюстрация

Болалар омбудсмани хабарига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи И.К. (эркак) омбудсманга мурожаат қилган.
У ўз мурожаатида вояга етмаган ўғли Я.К.нинг Тошкент шаҳри Миробод туманидаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси эканлигини, 2022 йилда тарбиячи унинг ўғлига қизлар кийимини кийдириб, лаб ва юзларини бўяб, аёллар рақсини ижро эттирганини билдирган. Шу орқали ўғлининг шаъни ва қадр-қимматини камситганини, бундай саҳна кўринишлари ҳақида ота сифатида у огоҳлантирилмагани ва рухсат олинмагани ҳақида хабар қилган.
И.К. ушбу ҳолатни Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган фото ва видеолар орқали билиб қолганини айтган ва боласининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши учун ёрдам сўраган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Ўрганиш натижасида, Я.К. қатнашган тадбирда саҳнани ташкил этган тарбиячи Х.Қ. бўлгани, у отадан рухсат олмагани аниқланди.
Тарбиячи билан меҳнат шартномаси Меҳнат Кодексининг 157-моддасига асосан бекор қилинди.
275views0replies
0

Комментарии