• 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 октября 2024

Самарқанддаги дўконлардан бири ёниб кетди — видео

ФВБ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

497
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда дўкон ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 09:04 да Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Валий маҳалласи Ғалаба кўчасида жойлашган савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар берилган. 

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 09:11 да етиб бориб, соат 09:40 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида савдо дўконинг шифт, том қисми ва кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

497
0