Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Тўхтаев Покистон президенти билан "Айван-е-Садр" саройида учрашди.

46views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Кеча, 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Тўхтаев Исломобод шаҳридаги "Айван-е-Садр" саройида Покистон президенти Асиф Али Зардарига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Покистон президенти Ўзбекистон етакчисига чуқур ҳурмат ва эҳтиром изҳор этиб, энг эзгу ва самимий тилакларини етказишни сўради.
Мулоқот чоғида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича юқори салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди. Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида Покистон президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Тўхтаев 2021–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган ва Афғонистонга элчи этиб тасдиқланган Ойбек Усмонов ўрнига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
46views0replies
0

Комментарии