• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 29 октября 2024

Тошкентда сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган "заправка"лар аниқланди

Лаборатория таҳлилига кўра, AI-92 ва AI-95-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаган.

754
0

“Ўзэнергоинспекция” томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Юнусобод туманида жойлашган “С.Г.О.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.

Оқибатда AI-92 ва AI-95-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.

Шунингдек, бу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Э.О.П.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам аниқланган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди",- дейилади хабарда.

754
0