Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда аёлга тегажоғлик қилган йигит 5 суткага қамалди

22 ёшли йигит аёлга нисбатан жамоат жойида шаҳвоний шилқимлик қилган.

184views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида туғилган 22 ёшли йигит М.И. жамоат жойида фуқаро Ю.М. (аёл)нинг орқа думба соҳасидан бир маротаба ушлаган ҳамда уни қўлидан ушлаб деворга сиқиб, қучоқламоқчи бўлган. Натижада Ю.М. бақирганлиги учун у воқеа жойидан қочиб кетган.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 3 октябрь куни Юнусобод тумани 15-мавзенинг кириш жойи олдида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан суд иши жорий йилнинг 25 октябрь куни ЖИБ Юнусобод туман суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Судда М.И. ўзининг айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонда эканлигини билдириб, енгиллик беришни сўраб кўрсатма берди.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи М.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
184views0replies
0

Комментарии