Энг йирик IT-мутахассислар ҳамжамияти ва миллий рақамли экотизим янги мутахассисларга ўз билимларини ошириш ва IT соҳасида карьерасини бошлашга ёрдам беради. Режаларда — хакатонлар, мастер-класслар, етакчи ўзбекистонлик ва хорижий экспертларнинг маърузалари ўтказиш назарда тутилган.
— IT-соҳаси ёш мутахассислар учун улкан имкониятларни очади ва Uzum ўзининг ақл бовар қилмас ўсиш темплари билан IT-компаниялар қанчалик кенг кўламли ва муҳим бўлиши мумкинлигининг ёрқин намунасидир, — дейди IT Community of Uzbekistan асосчиси Шавкат Каримов. — Жамоамиз аъзолари билан биргаликда ҳар куни истеъдодли мутахассисларнинг имкониятлари ҳақиқатан ҳам чексиз эканини, Ўзбекистон ёшлари эса ғоят катта салоҳиятга эга эканлигини исботлаб келмоқдамиз. Ва биз ўз лойиҳаларини аллақачон бутун дунёга танилган миллий компания билан биргаликда ривожлантириш имкониятига эга эканлигимиздан мамнунмиз.
— Биз мамлакатимиздаги ҳар бир энди бошлаётган дастурчи биз билан биргаликда Uzum миллий рақамли экотизимини қуриш ва ривожлантиришни орзу қилишига ишонамиз. Ва бу йўлда уларга керак бўладиган билим ва тажриба билан ўртоқлашишга тайёрмиз, — дея қўшимча қилди Uzum операцион директори Роман Лаврентев. — IT Community of Uzbekistan жамоаси бутун мамлакатдан 11 мингдан ортиқ мутахассисларни бирлаштириб, ақл бовар қилмас ишни амалга оширди ва биз учун бутун мамлакатимиз келажаги учун муҳим бўлган ушбу мақсадга эришиш йўлида ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш катта ғурур ва қувончдир.
Реклама ҳуқуқлари асосида