Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда вояга етмаган шахс 23 ёшли узоқ қариндошини пичоқлаб ўлдирди

Жабрланувчи вояга етмаган узоқ қариндошидан уни пичоқлаб ўлдиришни сўраган.

345views0replies
0

Бугун, 28 октябрь куни Сирдарёда 13 яшар бола қариндошини пичоқлаб ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшаган 23 ёшли Ф.Ж. исмли эркакнинг мурдаси Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудидаги каналнинг ташландиқ жойдан топилган.
Аниқланишича, вояга етмаган Ш.А. (ўғил бола) шу йилнинг 18 октябрь куни “Дўстлик” ва “К-3” канали оралиғидаги ташландиқ жойдан ўтиб кетаётган вақтида узоқ қариндоши Ф.Ж. уни чақириб, қўлидаги пичоқ билан уни ўлдиришини сўраган. Ш.А. буни рад қилганидан сўнг, Ф.Ж. вояга етмаган Ш.А.ни қўрқитганлиги боис, вояга етмаган Ш.А. Ф.Ж.ни пичоқ билан қасддан ўлдирган.
Маълумот ўрнида, марҳум Ф.Э. руҳий касалликлар диспансерида “параноид шизофрения эпизодик кечиши” ташхиси билан рўйхатда турган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 18 октябрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
345views0replies
0

Комментарии