Поиск
RUUZ

Криминал

Комил Алламжоновнинг автомобилига ўқ отишда гумон қилинаётган яна уч киши ҳибсга олинди

Бош прокуратура собиқ амалдорга қилинган ҳужумда гумонланаётган шахслар қўлга олингани ҳақида маълум қилди.

367views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд бўлгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги "Ранге Rover" русумли автомашинага қарата 2 нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиб, номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ЖКнинг 25, 97 (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратуранинг хабарига кўра, ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган.

367views0replies
0

Комментарии