Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда октябрь совуқ ҳаво билан якунланади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 8-10 даража паст бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади.

83views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди совуқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кундузи +8...+13 даражадан кўтарилмайди.
Эртага Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражагача, баъзи жойларда -2 даражагача пасаяди, кундузи +10...+15 даражагача бироз кўтарилади.
Чоршанба куни фақат Қорақалпоғистонда, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси мамлакатимиз ҳудудидан чекина бошлайди, ҳарорат кечаси +2...+7 даражагача, кундузи +12...+17 даражагача кўтарилади.
Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даражагача, атрофида бўлади, кундуз кунлари +15...+20 даражагача кўтарилади.
28-30 октябрда республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади. 28-30 октябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Пойтахтда бугун куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи +10...+12 даражадан кўтарилмайди. 
Эртага ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+5 даражагача, кундузи +12...+14 даражагача бўлади.
30 октябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси +4...+6 даражагача илиқ, кундузи +13...+15 даражагача бўлади.
31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+6 даражагача, кундузи +16...+18 даражагача бўлади.
83views0replies
0

Комментарии