Поиск
RUUZ

Происшествия

Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг қариндоши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

101views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 18 октябрь куни эрталаб соат 07:51 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази ҚР филиали шифокори К.Е. “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Нукус шаҳрида яшаган 1999 йили туғилган Я.А. ва унинг 2001 йили туғилган турмуш ўртоғи Я.М. ҳамда уйига меҳмон бўлиб келган қариндоши 1997 йили туғилган Т.А.лар ис газидан заҳарланиб, вафот этганлиги ҳақида хабар қилган.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи юборилиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, фуқаролар Я.А., Я.М. ва Т.А.лар уйнинг иситиш қозонхонаси мурисидан чиққан ис газидан (угар) заҳарланиб вафот этганлиги аниқланган.
Маълумот ўрнида, Нукус шаҳрида фуқаро Я.А. ва турмуш ўртоғи Я.М.лар яшаб келганлиги, фуқаро Т.А. бир кун олдин бу уйга меҳмондорчиликка келганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текшириш харакатлари олиб борилмокда.
101views0replies
0

Комментарии