• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 октября 2024

Ўзбекистон ва Танзания авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олди

Икки мамлакат авиация маъмурлари ҳафтасига 21 та йўловчи ва бир нечта юк рейсларини амалга оширишни назарда тутувчи келишувни имзоладилар.

136
0

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ICAN 2024 конференцияси доирасида Ўзбекистон қатор давлатлар билан янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокараларни муваффақиятли ўтказди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Танзания авиация маъмурлари ҳафтасига 21 та йўловчи ва бир қатор юк рейсларини амалга оширишни назарда тутувчи ҳаво қатновини йўлга қўйиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Таъкидланишича, Танзания - Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш. Мамлакат Малдив оролларига ўхшаш тиниқ сувли Занзибар ороли билан қизиқарлидир.

Ўз навбатида, Африка томонига Ўзбекистонга зиёрат туризми доирасида саёҳат қилиш қизиқарли бўлади.

136
0