Поиск
RUUZ

Общество

"Янги Тошкент" шаҳри қурилиши учун Тошкент вилоятидан яна ер ажратилди

Қайси ҳудуддан ер майдони ўтказилиши маълум қилинди.

362views0replies
0

Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га ажратиб берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори имзоланди.
Туманнинг ”Ўзбекистон“, ”Гулистон“, ”Истиқлол“ маҳаллаларидаги ҳудудлар ”Янги Тошкент шаҳри" ҳудудига ўтказилмоқда.
"Давлат kadastrlari палатаси вилоят бошқармаси томонидан мазкур ер майдонларини белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда",- дейилади хабарда.

362views0replies
0

Комментарии