Поиск
RUUZ

Туризм

9 ой ичида ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга саёҳат қилишгани маълум бўлди

Статистика агентилиги маълумотига кўра, сентябрь ойигача 4,5 млн нафар ўзбекистонликлар чет элга боришди.

330views0replies
0

UzNews.uz

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 4 588,3 минг нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет елга борган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 208,6 минг нафарга ёки 35,8 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туристик мақсадларда чет елга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Қирғиз Республикаси – 2 159,5 минг нафар;
Тожикистон – 895,1 минг нафар;
Қозоғистон – 719,9 минг нафар;
Россия – 222,9 минг нафар;
Туркия – 180,9 минг нафар;
Саудия Aрабистони – 121,9 минг нафар;
БAA – 90,3 минг нафар;
Миср – 32,1 минг нафар;
Қувайт – 20,0 минг нафар;
Жанубий Корея – 17,5 минг нафар;
бошқа давлатлар – 128,2 минг нафар.
330views0replies
0

Комментарии