Поиск
RUUZ

Общество

SpaceX Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беришга тайёр

“Ўзбеккосмос” агентлиги 75–Халқаро астронавтика конгрессида иштирок этиб, қатор давлатлар билан келишувлар имзолади.

55views0replies
0

AFP

“Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари жорий йилнинг 14 – 18 октябрь кунлари Италиянинг Милан шаҳри навбатдаги 75–Халқаро астронавтика конгрессида иштирок этди, дея хабар қилмоқда агентлик Матбуот хизмати. 
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Халқаро астронавтика федерацияси лидерлари саммитида махсус баёнот билан иштирок этди. Қолаверса, “Ўзбеккосмос” агентлиги экспертлари ер юзасидаги ўзгаришлар динамикасини аниқлаш ва кузатиш мақсадида ишлаб чиқилган “Ерни масофадан зондлашнинг инновацион усуллари” номли илмий маърузаларини ҳам тақдимот қилишди. Бу лойиҳа оптик-электрон ва радар космик тасвирлари орқали кадастр, сейсмология ҳамда экология соҳаларидаги муаммоларни ҳал этишга яқиндан ёрдам беради.
Роботлаштирилган космик аппаратлар ва бошқа технологиялар ёрдамида Ойни тадқиқ қилишга ихтисослашган Ispace (Япония) компанияси билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳамкорликнинг янги босқичини очиб берган мазкур глобал форумда бир қанча космик агентликлар ва хусусий компаниялар билан космик лойиҳаларни амалга ошириш борасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг ерни масофадан зондлаш миллий космик тизимини яратиш, унинг космик ва ер усти сегментларининг техник жиҳатларини ишлаб чиқиш, космик аппаратларни учириш, мутахассисларни тайёрлаш ва қўшма аэрокосмик йўналишлардаги космик дастурларда иштирок этиш сингари масалалар шулар жумласидандир.
Шу булан бирга халқаро астронавтика конгрессида “Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари Озарбайжон космик агентлиги билан ерни масофадан зондлаш миллий космик тизимини яратиш бўйича муҳим тавсиялар ва ўзаро манфаатли таклифларни ўрганишди. АҚШнинг SpaceX ва Буюк Британиянинг Surrey Satellite Technology” компаниялари Ўзбекистоннинг миллий космик дастурни ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беришга тайёр эканликларини билдиришди. Япониянинг Кюшу технологик институти – аэрокосмик муҳандислик йўналишида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дастлабки ўқув дастурига келишилди.
Эслатиб ўтамиз, конгресснинг ўтган йили Озарбайжонда бўлган йиғилишида мамлакатимиз тарихида илк бора “Ўзбеккосмос” агентлиги Халқаро астронавтика федератсиясига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилган эди.
55views0replies
0

Комментарии