Поиск
RUUZ

Общество

Президент танқидидан сўнг Тошкентнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 млрд сўм йўналтирилади

Тегишли қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолади.

64views0replies
0

autostrada.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича маҳаллий бюджетнинг ортиғи билан бажарилган қисмидан пойтахтнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 миллиард сўм ажратилди.
Қарорда, шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошқинларининг олдини олишга қаратилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 20 миллиард 400 миллион сўм йўналтирилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари пойтахтдаги дренаж тизимининг ишлашига норозилик билдирган эди. Ҳокимликка йил якунига қадар дренаж тизимини сунъий сув ҳавзалари билан бирга қуриш бўйича мастер-режа ва дастур ишлаб чиқиш топширилди.
64views0replies
0

Комментарии