Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими тезкор ҳодимлари томонидан Instagram платформасидаги аккаунт фойдаланувчиси тавакалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини фаол тарғиб қилиб келаётганлигини аниқланди.
Аниқланишича, у турли реклама роликларини ўз саҳифасига жойлаштириб, онлайн қимор рекламасини йўлга қўйган.
Тезкор тадбирлар натижасида, мазкур аккаунт фойдаланувчиси бўлган шахс, 2002 йилда туғилган Қува туманида яшовчи шахс гумонланувчи тариқасида қўлга олинди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.