Жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 155-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумонланган Х.С.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2024 йил 10 октябрь куни ИИББ АТСЖҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. Telegram платформасида "Кошелёк" бўлимида iPhone 7 plus телефон аппаратидан фойдаланиб ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширгани маълум бўлган.
Ҳуқуқбузар Х.С. суд мажлисида, ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини, содир этган қилмишининг оқибатини тўлиқ тушуниб етганлигини, крипто-активлар айланмасини қонунчиликда белгиланган тартибда олди-сотди қилиш кераклигидан хабари йўқлигини инобатга олиб, суддан унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўради.
Ашёвий далил сифатида олинган 1 дона iPhone 7 plus русумли телефон аппаратини қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топилди.
Суд ҳукмига кўра, Х.С. МЖтКнинг 155-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга шу модда билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.