Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида аҳолини рўйхатга олишни 2026 йил 15 июлдан 21 августгача ўтказиш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Бунинг учун аҳолини рўйхатга олишга кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Республика комиссияси ҳамда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
2024-2026 йилларда Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан аҳолини рўйхатга олиш учун зарур техник ва дастурий воситалар харид қилинади.
2025 йил 1 июлга қадар масъул идораларга аҳоли пунктлари ва кўчалар номлари, уйлар ва ҳовлиларнинг тўлиқ рақамланганлик кўрсаткичларини ўрнатишни якунлаш топширилди.
Лойиҳа муҳокамаси 6 ноябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1989 йилдан буён аҳолини рўйхатга олмаган. У 2017 йилдан бери ўтказилаётгани айтилади. Ўшанда уни 2022 йилда ўтказиш режалаштирилган эди, аммо COVID-19 пандемияси туфайли 2023 йилга кўчирилганди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида аҳолини электрон рўйхатга олиш ўтказилиши режалаштирилган эди. Аҳолини рўйхатга олишнинг махсус сайти жорий этилди, "Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўл!" тадбирининг логотипи ва шиори тайёрланди, бироқ, рўйхатга олиш ўтказилмади.