• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 23 октября 2024

ИИВ вояга етган квадроберларни 15 суткагача қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Вазирлик 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган бундай ҳаракатлар майда безорилик сифатида квалификация қилинишини маълум қилди.

349
0
Иллюстрация

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ҳайвонлар қиёфасида ниқобларни тақиб олган квадроберлар пайдо бўлгани ва ИИВ огоҳлантириш билан чиққани ҳақида хабар қилган эдик.

“МЖтКга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 ми сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади”,-  дейилган ИИВ хабарида.

Маълум қилинишича, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, мазкур ҳаракатлар билан фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ва жамоат тартибини бузиш, фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорлик) БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима соишга ёки 15 суткагача муддатга қамоққа олишга сабаб бўлади.

349
0