• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 октября 2024

Қашқадарёда ўгай ота 7 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилгани айтилди — видео

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш ишларини олиб бориб, расмий изоҳ берди.

22 октября 2024
658
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда отаси уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини айтган вояга етмаган қизнинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеода қизалоқ онаси ишга кетганда бу ҳолат юз бериши ва у воқеа ҳақида айтадиган бўлса, отаси уни ўлдиришини айтганлигини маълум қилган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни Қарши шаҳрида яшовчи Ж.Д. (аёл) Қашқадарё вилояти ИИБнинг 102-рақамли телефонига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи (2021 йилдан у билан бирга яшаб келаётган) Б.Қ. аёлнинг 2017 йилда туғилган қизига нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани тўғрисида хабар берган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, болага нисбатан тегишли суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

22 октября 2024
658
0