Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 06:20 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида ЙТҲ юз берди.
Маълум бўлишича, 1985 йилда туғилган ҳайдовчи С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёдани уриб юбориб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўл четидаги дарахт поясига тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, яна бир пиёда К.С. шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.