Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда болаларга нисбатан оилавий маиший зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент МЖтК ва ЖКга болаларга нисбатан маиший зўравонлик учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони кучайтирадиган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

57views0replies
0

UzNews.uz

Қонун билан ЖК ва МЖтКга болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликни белгилайдиган ўзгартиришлар киритилмоқда.
МЖтКнинг 59-2-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, болани уриб-дўппослаш, қасддан енгил тан жароҳати етказиш, соғлиғининг қисқа муддатли бузилишига олиб келмаган бўлса, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, ЖКнинг 126-1-моддасига (оилавий (маиший) зўравонлик ўзгартишлар киритилди. Эндиликда болани урганлик, қасддан енгил тан жароҳати етказганлик, соғлиғининг қисқа муддатли бузилишига ёки меҳнат қобилиятининг озгина доимий йўқолишига олиб келмаганлик учун Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима ёки 160 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Болага қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу жароҳат олти кундан ортиқ, бироқ йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга соғлиқнинг қисқа муддатли бузилишига ёки меҳнат қобилиятининг ёмонлашувига олиб келган бўлса, БҲМнинг 30 бараваридан 70 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган, лекин соғлиғининг узоқ муддат бузилишига сабаб бўлган, давомийлиги йигирма бир кундан ортиқ, лекин тўрт ойдан ортиқ бўлмаган қасддан баданга шикаст етказиш ёки умумий меҳнат қобилиятининг анча муддат йўқотилишига сабаб бўлса, бола 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалги таҳрирда ушбу моддалар фақат эр-хотинга, собиқ эр-хотинга ёки умумий фарзанди бўлган шахсларга қасддан тан жароҳати етказиш учун жазони назарда тутган.
Шунингдек, ЖПКга оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар бўйича ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамасининг исталган босқичида, лекин суд маслаҳат хонасига кирмасдан олдин берилиши мумкинлигини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
57views0replies
0

Комментарии